«Андижон» кучли учликка кирса, ҳар бир футболчига «Ford Mustang» совға қилинади

2021 йилги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Андижон» клуби 7 март куни шаҳардаги «Ёшлар маркази» залида янги футболчилари тақдимотини ўтказди.

Юздан зиёд мухлислар, ОАВ вакиллари ва футбол жамоатчилиги йиғилган таништирув маросимида «Андижон» ФК президенти Журъатбек Қувватов жамоа футболчиларига рақамларини топширди.

Шунингдек, Журъатбек Қувватов бу йил «Андижон» олдига катта мақсадлар қўйилганини маълум қилди.

«Суперлигада учликка кирсак, ҳар бир футболчига биттадан «Ford Mustang» ваъда қиламиз», — деди клуб раҳбари.

Улашинг: