Путин ҳақида филм олган Россия киностудияси Шавкат Мирзиёев ҳақидаги ҳужжатли филм устида ишламоқда

Россиянинг «Мастерская» студияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳужжатли фильм суратга олишга киришди. Фильм Ўзбекистон Президенти маъмуриятининг буйруғига биноан «Ўзбеккино» билан биргаликда суратга олинади.

Суратга олиш ишлари шу йилнинг август ойида – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларидан олдин якунланиши режалаштирилган. Ўзбекистонда Президент сайлови шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтади.

Россиянинг «Мастерская» кинокомпанияси 2015 йилда Россия президенти Владимир Путин ҳақида «Президент. Янги Россиянинг тарихи» фильмини суратга олганди.

Фильмнинг продюсери «Мастерская» кинокомпаниясининг асосчиси – Олмаотадан Саида Медведевадир.

Медведева суратга олиш ишларини бошлаш учун шу ойнинг бошида Тошкентга келганди. Расмий равишда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган фильмнинг намойиши мамлакат мустақиллиги куни – 1 сентябрга тўғри келади.

Улашинг: