Шавкат Мирзиёев қўриқчилар кўришишга рухсат бермаган қизни ўтказиб юборишни буюрди (видео)

Президент Шавкат Мирзиёев 8 март—Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдан сўнг, залга ташриф буюрган аёл-қизлар билан билан кўришиб, уларни қутлаб чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот хизматининг навбатдаги «Махсус ракурс» кўрсатувида сўз боради.

Давлат раҳбари тақдирлаш маросимидан сўнг, дастлаб дипломатик корпус вакиллари билан учрашган, кейин эса столлар оралаб йиғилганларнинг ҳар бирига вақт ажратишга ҳаракат қилган.

Йиғилганлар ҳам ўз ўрнида Президент билан кўришишдан хурсанд эканликларини таъкидлаб, табрик ва қутловлар учун миннатдорчилик билдирган.

Эълон қилинган лавҳада Президент билан кўришиш учун келган меҳмонларнинг бирига хавфсизлик ходими яқинлашиш учун рухсат бермаганини ҳам кўриш мумкин. Бироқ Шавкат Мирзиёев унга қарата рухсат беришини буюрган. Президент қиз билан алоҳида сўрашиб, уни байрам билан табриклаган. Ҳаяжонга тушган меҳмон ҳам давлат раҳбарига ўз миннатдорчилигини изҳор этган.

Улашинг: