Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги жангини Тошкентда ўтказади

3 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Humo arena»да профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Мазкур кечанинг асосий жангида икки йўналиш (IBF, WBA) чемпиони саналадиган Муроджон Аҳмадалиев ўз титулларини ҳимоя қилади.

Шунингдек, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам навбатдаги жангини ўтказади. Ҳозирги кунда у Андижонда тайёргарлик олиб бормоқда.

Маълумотларга қараганда, Ҳасанбойга рақиб борасида иккита вариант таклиф этилган. Яъни венесуэлалик Алекс Диас ёки танзаниялик Муҳсин Кизота унга рақиб бўлиши кутилмоқда. Лекин виза масаласи ва бошқа омиллар сабабли рақиб ўзгариб кетиши ҳам мумкин.

Улашинг: