XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Пора олди, лекин…

    Мар 10, 2021

    Фарғона вилояти Данғара тумани Тумор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи А.А. Жиззах вилояти Зарбдор тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ундан пора талаб қилишаётганлигини билдирган. Ҳаммаси А.А.нинг Зарбдор туманидаги Тошкесган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан бир нечта дарахтларни кесишидан бошланди. Бундан хабар топган туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими ходимлари С.Т. ва М.О. қонунбузарга чора кўрмаслик эвазига 2 миллион сўм пора сўрашган.

    А.А.нинг аризаси асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилди. Натижада 1 миллион сўм пора олган С.Т. ушланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!