Андижонда 19 ёшли йигит қиз болага тажовуз қилди

Андижон вилояти. 2021 йилнинг 21 февраль куни соат 03:00 ларда 19 ёшли Амирбек Ғ., ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон торож қилиш мақсадида,  Хонобод шаҳри Бунёдкор МФЙ., ҳудудида ўзининг таниши 21 ёшли Сайёра Қ.,га нисбатан ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, уни таҳқирлаб, ҳақорат қилиб, қайчи билан сочларини қирқиб нархи 1.350.000 сўмлик “Samsung A 10S”  русумли уяли телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Амирбек Ғ.,дан уяли телефон аппарат ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Амирбек Ғ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Улашинг: