Биринчи апрелдан кимлар “права”га бепул ўқитилади?

Жорий йилнинг 1 апрелидан айрим ёшлар “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқишлари мумкин. Бу ҳақда ташкилот ва Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги раҳбарларининг республика ёшларига қўшма мурожаатномаси тадбирида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган.

Унга кўра, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши йўлга қўйилади.

Улашинг: