Бу йил кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар расман тасдиқланди

Бу йил кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар расман тасдиқланди

Давлат қабул комиссияси томонидан «Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларининг мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари» тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест марказига таяниб «Кун» нашри хабар берди.

Унга кўра, максимал балл 280,5 балл бўлади. 3та мажбурий фан блокидан имтиҳон олинади: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан жами 45та савол бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади.

Таълим йўналишига мос фанларга 3,1 баллдан берилади. Бу блокда 2тадан фан бор. Масалан, юриспруденция йўналишидан имтиҳон тарих ва чет тили ҳамда 3та мажбурий фандан бўлади.

Шунингдек, қабул комиссияси тест билан биргаликда ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишларни ҳам тасдиқлади.

Улашинг: