Тошкентда 6 марта жиноят содир этганликда гумон қилинаётган йигит қидирилмоқда

Меликузиев Жавохир Жахонгирович, 1993 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган.

Ж.Меликузиев Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида олтита ўғирлик жиноятини содир этишда гумон қилинмоқда. Гумон қилинувчи хонадонларга кириш эшигининг қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, тилла тақинчоқларни ўғирлаган, сўнг уларни “Қўйлиқ” бозорида сотган.  

Тошкент шаҳар ИИББ Ж.Меликузиев ҳақида бирор маълумотга эга бўлган ёки унга ўхшаш шахсни кўрганлардан +998998487577 ёки +998977104994 рақамлари орқали хабар беришингизни сўрайди.

Улашинг: