Aфғонистонлик ўқувчи қизларга эркаклар олдида қўшиқ куйлаш тақиқланди

Aфғонистонда 12 ёшдан ошган ўқувчи қизларга эркаклар ҳузурида қўшиқ куйлаш тақиқланди. Ушбу қарор Aфғонистон Таълим вазирлиги томонидан қабул қилинган, деб хабар бермоқда Ariana News.

Қарорга биноан, бундай чиқишлар мамлакатнинг барча вилоятларидаги барча давлат ва хусусий мактабларида тақиқланади. Тақиқлашни амалга ошириш учун жавобгарлик мактаб директорларига бириктирилган.

Истисно фақат аёллар аудиторияси олдида қўшиқ айтадиган ҳолатлар учун белгиланади. Қарор ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўзлари таклифи билан қабул қилинди. Маълум қилинишича, энди эркак ўқитувчиларга мактаб қизларига қўшиқ айтишни ўргатиш тақиқланган. 

Улашинг: