AҚШ дунё билан вакциналарни баҳам кўради, фақат…

Aгар коронавирусга қарши эмлаш кампанияси пайтида АҚШда вакциналар ортиб қолса, мамлакат уларни бошқа давлатлар билан баҳам кўришга тайёр, деди AҚШ президенти Жо Байден.

«Aгар бизда ортиқча бўлса, биз бутун дунё билан бўлишамиз», деди Байден Оқ Уйда Johnson & Johnson компаниялари ва Merck фармацевтика компанияси раҳбарлари билан учрашувда.

Унинг сўзларига кўра, бутун дунё хавфсиз бўлмагунча АҚШ тўлиқ хавфсиз бўлмайди.

«Шундай қилиб, биз аввал америкаликларга ғамхўрлик қилишдан бошлаймиз, кейин эса дунёга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз», дейилади Оқ уйнинг веб-саҳифасида.

Улашинг: