Қозоғистонни даҳшатли совуқ кутмоқда

Қарағанда, Шимолий Қозоғистон, Павлодар ва Оқмола вилоятларида 12 март куни кечаси ҳаво ҳарорати -30 даражагача пасаяди. Маълумотлар «Казгидромет» томонидан тарқатилган.

Қозоғистоннинг ғарбий қисмида қуруқ совуқ ҳукм суради, дея қўшимча қилди синоптиклар.

Туман, муз, қор бўрони, баъзи жойларда шамол кучайиши, кундузи жанубда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Улашинг: