Россия Ўзбекистоннинг 8 та шаҳрига парвозларга рухсат берди

Жорий йилнинг 10 март куни Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) компанияларга Калининграддан Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда Росавиация Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, парвозлар “Уральские авиалинии” компанияси томонидан ҳафтасига уч мартадан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

•  Калининград — Қарши;

•  Калининград — Бухоро;

•  Калининград — Самарқанд;

•  Калининград — Фарғона;

•  Калининград — Нукус;

•  Калининград — Наманган;

•  Калининград — Навоий;

•  Калининград — Урганч.

Хабарга кўра, парвозларга рухсат бериш тўғрисидаги Росавиациянинг ушбу қарори халқаро йўналишларда парвозларни тиклаш учун асос бўла олмайди. Рухсат – бу авиакомпаниянинг парвозларни тиклашда фойдаланиши мумкин бўлган ҳуқуқи.

Улашинг: