Сурхондарёда аёвсиз дўппосланган эркак ўлиб қолди

    Мар 12, 2021

    Сурхондарё вилояти. 2021 йилнинг 10 март куни соат 15:20 ларда Жарқўрғон тумани ИИБ га “Полвонлар юрти” МФЙ., да яшовчи 55 ёшли Эрназар Х., уйида тўсатдан вафот этганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

    Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2021 йилнинг 09 март куни соат 19:30 ларда 39 ёшли Мухтор Т., фуқаро Эрназар Х., ни маст ҳолатда яшаш уйига келаётганлигини кўриб, у билан жанжаллашиб, танасининг турли жойларига тепиб тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан кетиб қолган. Эрназар Х., ариқда йиқилиб ётганлигини қўшнилари кўриб уйига олиб бориб қўйишган. Эрназар Х., олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мухтор Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!