XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Тошкент шаҳар ИИББ 35 ёшли аёлга ўта оғир жароҳат етказган эркакни қидирмоқда (фото)

    Мар 12, 2021

    Тошкентда 35 ёшли аёлга ўта оғир жароҳат етказган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

    «Ҳозирда 35 ёшли аёлга совуқ қурол билан тан жароҳатлари етказганликда гумонланувчи 1986 йилда туғилган Мустафаев Бехроз Хамракуловичнинг қидирувида кўмак сўраймиз.

    Агар сизда гумонланувчининг турар жойи ҳақида бирор маълумот бўлса, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингиз мумкин: (71) 258-02-42, (98) 310-55-01, (98) 124-81-82, (95) 002-03-02. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан  миннатдорлик билдиримаз.

    Махфийлик кафолатланади», дейилади хабарда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!