Хушхабар! Тошкентда оғир турмуш шароитидаги шахсларга ижарасининг 50 фоизи тўлаб берилади

Бу президентнинг 11 март куни қабул қилинган фармонида қайд этилган, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири. Унга кўра, Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларга 6 ой давомида ижара тўловининг 50% миқдорида компенсация тўланади.

Шу билан бирга, қишлоқ жойларда қурилган кўп квартирали уйлар учун 6 ойлик имтиёзли давр ва 15 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги дастлабки бадал билан 20 йил муддатга ипотекага берилади.

Қишлоқ жойларда яшаётган, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож фуқароларга дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 10 фоиз миқдорда субсидиялар ажратилади.

Шароити оғир бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш мақсадида ҳокимликлар томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1000 та хонадан сотиб олинади.

Улашинг: