«Навбаҳор» 1-турдаги мағлубиятдан кейин Нўмон Ҳасановни ишдан олди

«Навбаҳор» футбол клуби Суперлига 1-тури доирасида «Сўғдиёна»га қарши кечган 9 март кунги ўйиндаги мағлубиятдан (0:1) кейин жамоа бош мураббийи Нўмон Ҳасановни истеъфога чиқарди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида ишлаб келаётган Виктор Жалилов эндиликда «Навбаҳор» устозига айланади.

Виктор Жалилов «Навбаҳор» клубида 1995—2000, 2003-2004 ва 2010 йилларда ишлаган. Жамоа тарихидаги ягона чемпионлик ҳам (1996 йилда) Жалилов даврида қўлга киритилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида «Навбаҳор» Андрей Канчельскис билан хайрлашгач, жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётган Нўмон Ҳасанов бош мураббийга айланганди.

Улашинг: