Ўзбекистонга олиб келинган Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси 2001 йилда ишлаб чиқарилганми?

Нега ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси номида 2001 сони мавжуд. Вакцина ўша йилда ишлаб чиқарилганми?

Ушбу саволга Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази илмий ходими Музаффар Мўминов жавоб беради.

«Бу сонларга нисбатан айрим инсонларда шубҳа уйғонгани рост. Хитойликлар ўзларининг 2001 йилдан қолган вакциналарини бизда синовдан ўтказишмоқчи, деганлар ҳам бўлди. Аксинча, вакцинада ўрин олган бу сонлар 20 йил биринчи ой (01), яъни январь ойидан шу лойиҳа устида иш олиб борилганлигини англатади. Лойиҳа 2020 йил учун дастлабки қадам бўлганлиги учун вакцина номида 2001 сони ёзилган. Ушбу сонни 2001 (икки минг бир) эмас балки 20/01 (йигирма, ноль бир) сифатида ўқилиши англашилмовчиликнинг олдини олади. Шу сабабли вакцинага «эскириб» қолган сифатида қарамаслик лозим», дейди мутахассис.

Улашинг: