Шукурулло Исроилов ўғлини уйлантирди (видео)

Таниқли қизиқчи Шукурулло Исроилов 12 март куни ўғли Фарҳодни уйлантирди. Фарҳод ва Гўзалнинг тўйи Тошкентдаги Hyatt меҳмонхонасида катта дабдаба билан ўтказилди.

Тантанани бошловчилар Фарҳод Алимов ва Нилуфар Сотиболдиевалар олиб борди.  «Санъат» ва «Фано» тўйнинг навбатчи гуруҳлари бўлди. Икки ёшни табриклаш учун Насиба Абдуллаева, Рашид Холиқов, Тоҳир Содиқов, Райҳон, Алишер Файз, DJ Piligrim, Муниса Ризаева, Милена Мадмусаева, Тимур Раҳмонов ва бошқа санъаткорлар тўйга ташриф буюрди. «Паризода» рақс дастаси раққосалари меҳмонларни чиройли рақслар билан хушнуд этди.

Улашинг: