Хоразмга кучли шамол ва қор бўрони ёпирилди. Вилоятдаги кўплаб хонадонлар электр энергиясисиз қолган (видео)

Хоразм аҳолиси ижтимоий тармоқларга 13 март куни вилоятга ёпирилган кучли қор бўрони тасвирланган видео ва фотоларни жойлаштирмоқда. Ноодатий кучли қор бўрони, қор ва шамолга, хусусан, Урганч аҳолиси гувоҳ бўлган.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида вилоятдаги электр тармоқларига ҳам катта зарар етмоқда.

« ‘Хоразм ҳудудий электр тармоқлари’ АЖнинг барча тезкор ишчи гуруҳлари жалб қилиниб, аварияларни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Telegram’даги AviaSpotter каналида эълон қилинган видеоларнинг бирида Урганч аэропорти тасвирланган.

Улашинг: