А Серия. «Женоа» Элдор Шомуродов асосий таркибда тушган ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 27-турида «Женоа» 13 март, шанба куни «Удинезе»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ генуяликлар олдинга ўтиб олди. Элдор Шомуродов қатнашган ҳужумдан кейин Горан Пандев ҳисобни очди. Бунга меҳмонлар Родриго де Паулнинг пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида ўтди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Асосий таркибда майдонга тушган Шомуродов учрашувнинг 89-дақиқасида захирага олинди.

«Женоа» 28 очко билан 14-ўринда қолди, «Удинезе» (33) эса 10-поғонага кўтарилди.

Улашинг: