“Арзон совға” сабаб талабага пўписа қилган ўқитувчи ишдан бўшатилди

«Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Бухоро давлат университети ўқитувчисининг устоз шаъни ва мақомига хос бўлмаган хатти-ҳаракатига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эътибор қаратди.

Ўрганишлардан сўнг, мазкур ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳамда манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва шу кунларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши «комплаенс назорат» тизими жорий этилаётганини маълум қилади», – дейилади хабарда.

Хабарда шунингдек, жамоатчилик назоратини амалга оширган ижтимоий тармоқлар вакиллари ва талабаларга миннатдорчилик билдирилган ҳамда бу ҳолат барча олий таълим муассасаларида муҳокама қилиниши билдирилган.

Улашинг: