Қашқадарёда ЙПХ автомобили ёниб кетгани тасдиқланди, аммо…

    Мар 14, 2021

    Ижтимоий тармоқда «Қашқадарёда ЙПХ автомобили ёниб кетди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бу ҳолат бўйича расмий маълумот берди. 

    «Ушбу ҳолат 2020 йилнинг 18 декабрь куни Қарши шаҳрида содир бўлган. Ёнғин бартараф этилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

    Ҳолат юзасидан саҳифамизда маълумот берилган.

    Айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларни вақт ва санасини аниқлаштирмасдан, бугун ёки яқин кунларда содир бўлгандек ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўраймиз», дейилади маълумотда. 

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!