Суд сочини бўяган ва танасига татуировка чиздирган аёлни болаларидан маҳрум қилди

Доғистонда суд 33 ёшли Нина Церетилованинг уч боласини ундан олиб қўйди. Бунга аёлнинг сочини пушти рангга бўягани ва танасига татуировка чиздиргани сабаб бўлди.

«Комсомолская Правда» нашрининг ёзишича, суд мажлисида Церетилованинг собиқ эри болаларни унга беришни ва унинг Инстаграм-даги аккаунтидан аёлнинг танишлари даврасида дам олаётгани ва парик кийган «айблов» ёзувларини бириктиришини талаб қилган. “Тақдим этилган фотосуратлар ва видеолардан Церетилова Н.Ш. кўп болали онанинг хулқ-атвори меъёрлари ва қоидаларига мос келмайдиган турмуш тарзини олиб боради. (…) Унинг танасида татуировка тасвирланган», — дея судьянинг қароридан иқтибос келтиради нашр.

Церетилованинг сўзларига кўра, унинг эри расман ҳеч қаерда ишламайди. Улар тўққиз йилдан бери алоҳида яшашади ва шу вақт ичида у 800 минг рубл миқдорида алимент тўламаган. “Уч ойдан бери болаларни кўрмаяпман. Уларнинг яшаш манзилини билмайман, ким билан. Ҳозирга қадар уларнинг отаси билан бирга яшаши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Улар на унинг яшаш жойида, на мактабда», — деди Церетилова нашрга.

Церетилованинг собиқ эри, ўз навбатида, болалар онаси билан эмас, балки у билан бирга яшашни хоҳлашларини айтди. Унга кўра, улар Церетиловадан болаларни ташқи қиёфаси учун эмас, балки унинг турмуш тарзи туфайли олишга қарор қилишди. «У эрталабгача тунги клубда қолиб кетганида болалар менга қўнғироқ қилиб, унинг хатти-ҳаракатларидан шикоят қилишди. (…) Ва мен бундай савол туғилганда алимент, суд ва қонунларга аҳамият бермайман», — деди эркак.

Нашрнинг таъкидлашича, Церетилова эри билан бирга яшаганида, у уни калтаклаган ва камситган. Ҳатто ҳомиладорлик пайтида ҳам калтаклашлар тўхтамади. Шу билан бирга, гўёки у оиласини якка ўзи таъминлаган, эри эса ҳеч қаерда ишламаган.

Улашинг: