XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Тезкор! Тошкентда юк машинаси ёниб кетди

    Мар 14, 2021

    Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 март куни соат 12:00 ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчасида, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ф.Ю. «Газ-330200» русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтида автомашинанинг салон қисмида қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин юзага келган.

    Ҳайдовчи автомобилни зудлик билан йўл четига тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

    Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилнинг маълум қисми ёнғиндан зарарланган.

    Мазкур ҳодиса юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда. 

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!