Хоразмда буюм бозори томи қулаб тушди (фото)

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятидаги Хонқа буюм бозорининг том қисми қулаб тушгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам, 14 март куни «Хонқа буюм савдо» МЧЖ (буюм бозори) биноси том қисми белгиланган юк кўтармасидан ошиқроқ юклама оқибатида қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан содир бўлган ҳодиса оқибатида юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш жараёни кетмоқда.

Улашинг: