Тошкентдаги боғча болалари ва тарбиячиларда коронавирус аниқланди

Жорий йилнинг 15 март куни  Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117- сонли ДМТТ иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. МТТда 13 март куни  2та тарбияланувчи ва 2 та тарбиячида COVID-19  аниқланган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси “ж” бандига асосан мактабгача таълим ташкилотининг ходимлари ва тарбияланувчилари 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилади.  

Улашинг: