Жамоат жойларида тиббий ниқоб тақмаганлар қанча жарима тўлайди?

    Мар 16, 2021

    Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш жаримага тортишга сабаб бўлади, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик бекор бўлгани йўқ. Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

    «Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

    Ушбу моддага кўра, Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», деди у.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!