«Ўзбекистонга борганда роса уялдим. Биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди» — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Тошкентга ташрифи ҳақида берган интервюсида Қирғизистон ва Ўзбекистонни таққослади.

«Куни кеча Ўзбекистонга борганда кўп нарсани сездим. Ҳатто роса уялдим ҳам. Биз қирғизлар, 30 йилдан бери бир-биримиз билан сиёсатда келишмай, митинглар ўтказиб, фақат оёқ кийим тозаловчи чётка ишлаб чиқара олибмиз. Фабрика, завод қурмабмиз. Ўзбекистон биздан 40-50 йил олдинга ўтиб кетибди, десам янглишмайман. Майда шурупдан тортиб, самолёт чиқаришгача етиб борибди», деди Жапаров.

Улашинг: