Қозоғистонда 18 мартдан карантин кучайтирилади

Қозоғистонда 18 мартдан карантин кучайтирилади.

Манбага кўра, оммавий тадбирлар, шу жумладан, оилавий маросимлар ва маъракалар, шунингдек, уйда ташкиллаштириладиган зиёфатлар, тўйлар, юбилейлар, маъракаларни ўтказиш ва уларда қатнашиш, бундан ташқари, байрам корпоративлари, митинглар, намойишлар, йиғинлар ташкиллаштириш ва ўтказиш тақиқланди.

Фаолияти тикланмаган объектлар: боулинг марказлари, компьютер клублари (Ашйқ синов лойиҳасида қатнашаётган объектлардан ташқари), кинотеатрлар, кинорумлар, билярдхоналар, караоке, батутлар, тунги клублар, букмекерлик идоралари ва ўйин клублари, ёпиқ иншоотлардаги ўйин майдонлари ва аттракционлар, муз ва ролик яхмалаклари (спорт объектларидагидан ташқари)га бориш тақиқланади.

21 март куни эса Нур-Султонда локдаун қилинади. Деярли ҳамма уйида ўтиради дегандек. Шу куни савдо марказлари, ёпиқ ноозиқ-овқат бозорлари, ёпиқ спорт объектларининг ишлаши тақиқланади. Қозоғистонда ўтган бир кеча-кундузда 954 кишида коронавирус аниқланганди.

Улашинг: