Тезкор! Тошкент шаҳрида карантин кучайтирилди, энди ҳайдовчилар ҳам ниқобда бўлиши шарт

Тошкент шаҳрида 2021 йил давомида коронавирусдан касалланишлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан ошгани, айниқса, cўнгги 5 кунда пойтахтдаги касалланиш ҳолатлари сезиларли ўсгани муносабати билан Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда пойтахтимизда касаллик тарқалишининг олдини олишни кўзда тутувчи бир қатор назорат чоралари кўрилиши белгиланди.

❗️Хусусан, Тошкент шаҳридаги барча қурилиш обеъктларида, ўша ернинг ўзида вақтинча яшаб ишлаётган қурувчи ва ишчиларни санитария-эпидемиология тартибларига қатъий риоя этиши юзасидан назорат кучайтилади. 

❗️Шунингдек, транспорт хизмати сифатини ошириш, ҳайдовчи ва йўловчилар соғлигини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида йўналишсиз таксилар уч тилдаги (ўзбек, рус, инглиз тилларидаги) “хавфсиз такси” махсус белгиси билан бепул таъминлаш амалиёти жорий қилинади.

Бунда йўналишсиз таксиларнинг  қуйидаги:
📌ҳайдовчининг ниқобда бўлиши;
📌кийиниш маданиятига риоя қилиши;
📌автомобилда антисептик воситаларнинг мавжудлиги;
📌автоулов салонининг тозалиги ва дезинфекциядан ўтганлиги каби талабларга риоя этишлари ҳисобга олинади.

Улашинг: