Ёрқинхўжа Умаров Афруза билан муносабатлари ва орзусидаги рафиқа ҳақида гапирди (видео)

    Мар 16, 2021

    Хонанда Ёрқинхўжа Умаров Афруза билан муносабатларига ойдинлик киритди. Хонанда бу ҳақда YouTube’даги YashinTV каналига берган интервьюсида гапириб берди.

    Афруза менинг синглим, биз бир мусиқий компания аъзосимиз, ҳозир шу ерда айтиб ўтишим керак. Биз, яъни мен, Ғайбулла Турсунов, Афруза, Сагдиана «Mano music line» лейбели остида ижод қиламиз.

    Афруза билан ишқий муносабатимиз йўқ. Одамлар бизни ишқий жуфтлик сифатида кўришади. Бу ҳақда бир неча марта сўрашган, йўқ деган жавоб ҳам берганман, барибир яна ва яна шу савол такрорланмоқда. Тўғрисини айтаман, Афруза билан, умуман, ишқий муносабатимиз йўқ. Афруза ҳамкасбим, уни синглимдек кўраман.

    Ёрқинхўжа Умаров, хонанда

    Шунингдек, Ёрқинхўжа Умаров интервью давомида орзусидаги рафиқа қандай бўлиши ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтган.

    Аввалги берган интервьюмда ҳижобли қизга уйланишни орзу қилишимни айтгандим. Шу гапим жуда оммалашиб кетган эди. Ҳижобли қизга ҳали ўзим мос эмасман. Айтмоқчи бўлганим ҳижоби юзида ҳам, қалбида ҳам бўлсин. Шунда у қиз менга бир мукофот бўлган бўларди. Тарбияли бўлса, муомаласи чиройли бўлиб, онамни ҳурмат қилса мен учун ҳақиқатдан мукофот бўларди. Аёлимнинг қалбида ҳам, ўзида ҳам, юзида ҳам ҳижоби бўлишини жуда ҳам хоҳлардим, шундай бўлишини орзу қиламан.

    Ёрқинхўжа Умаров, хонанда

    Маълумот учун, Ёрқинхўжа Умаровнинг «Жана-жана», «Зубайда», «Қизим», «Бир кунлик» деб номланган қўшиқлари машҳурликка эришган. Хонанда 2019 йилда Халқлар дўстлиги саройида «Жана-жана» деб номланган илк яккахон концерт дастурини ҳам тақдим этган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!