“Akfa Medline” шифохонаси қўриқчисини дўппослашди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 14 март куни соат 16:08 ларда 45 ёшли Баҳодир У., ва 51 ёшли Ровшан Қ.,лар  Олмазор туманида жойлашган  жамоат жойи ҳисобланган “Akfa Medline” шифохонасида бўла туриб, шифохона қўриқчиси 27 ёшли Аъзам А., ўзининг хизмат вазифасини бажараётган вақтида, унга қаршилик кўрсатиб ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Баҳодир У., ва Ровшан Қ.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, Баҳодир У., мазкур шифохонада даволанаётганлиги, Ровшан Қ., уни кўриш мақсадида келиб, шифохона ички тартиб қоидаларига кўра мумкин бўлмасада, бемор хонасига киришини талаб қилиб, қўриқчига қаршилик кўрсатиб бемор хонасига кириб, орадан бир соатдан сўнг Баҳодир У., ва Ровшан Қ., лар ташқарига чиқиб, қўриқчига “қўлингдан нима келди” деб мазах қилганликлари туфайли, ушбу жанжал келиб чиққанлиги аниқланди.

Ҳурматли фуқаролар корхона, муассаса, ташкилот ва идораларга ташриф буюрганингизда ички тартиб қоидаларига риоя қилишингизни, ўз хизмат вазифаларини бажараётган ходимларга нисбатан қаршилик кўрсатмасдан, уларнинг қонуний талабларини бажаришингиз сўралади.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Улашинг: