Андижонда тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин юз берди

Андижон вилоятининг Андижон тумани Шифокор кўчасида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин содир бўлди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин 17 март куни соат 18:42да юз берган. Ҳодиса жойига Андижон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан етиб борган.

Ёнғиндан бинонинг 100 квадрат метр майдон том ва шифт қисми ёниб, зарар кўрган.

Бинода бўлган 20 нафар бемор ўз вақтида хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Шу сабабли ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Улашинг: