Олимлар секин юрадиган одамларда коронавирусдан ўлиш эҳтимоли юқорилигини аниқлади

Aста-секин юрадиган одамларда тез ҳаракатланишни афзал кўрадиганларга қараганда COVID-19 дан ўлиш эҳтимоли қарийб тўрт баравар юқори. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар 41 ёшдан 69 ёшгача бўлган ярим миллион одамнинг тиббий ва генетик маълумотлари базасидан 412 мингдан ортиқ одамларнинг кўрсаткичларини таҳлил қилдилар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, секин юрадиган одамлар коронавирусдан 3,75 баробар кўпроқ вафот этишади. Бундан ташқари, секин юрадиган нормал вазнга эга одамларда оғир COVID-19 касаллигидан вафот этиш хавфи ортиқча вазнга эга, аммо тез юрадиган одамларга қараганда 2,5 баравар юқори.

Шу билан бирга, нормал вазн ва семириб кетадиган, секин ҳаракат қиладиган одамларда хавф юқорилиги бир хил даражада .

Олимларнинг фикрига кўра, юриш тезлиги юқори бўлган одамлар юрак-қон томир тизими соғлом, бу касалликнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Улашинг: