Ўзбекистонда карантин кучайтирилиши аниқми?

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов карантин чоралари кучайтирилиши билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди.

«Январь ойидан буён коронавирусга олинган тест натижаларини таҳлил қилсак, 0,1 фоиз ҳолатда касаллик аниқланяпти. Уларнинг аксарияти симптомсиз кўринишда бўлгани учун уй шароитида даволаняпти. 

Куни кеча ўтказилган халқ депутатлари шаҳар кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарорда бирорта янги, кучайтириш бўйича банд йўқ. 

Бугун фақатгина мавжуд талаблар устидан назоратни кучайтириш масаласи кўриляпти. Талаб этилаётган энг асосий уч нарса — ниқоб тақиш, қўл ювиш, ижтимоий масофани сақлаш», — деди Алимов. 

Улашинг: