Ўзбекистонда карантин вакцинани сотиш учун кучайтирилдими?

Бугун, 17 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбири хабарига кўра, анжуманда соғлиқни сақлаш тизими вакилларига карантин қоидаларининг кучайтирилиши вакцинани сотиш жараёни билан қанчалик боғлиқ экани ҳақида савол берилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, бундай гапларда мантиқ йўқ.

“Атайлаб вакцинани харид қилиш учун касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасидан кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз. 

Карантин чекловларига келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти”, – деди махсус комиссия аъзоси.

Улашинг: