Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 115 кишида коронавирус аниқланди. Бу йил бошидан буён қайд этилган суткалик рекорд

Ўзбекистонда 16 март ҳолатида кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 80 858 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 115 кишида COVID-19 тасдиқланган, уларнинг 92 нафари — Тошкент шаҳрида.

Ҳозирга қадар бутун республика бўйлаб коронавирусдан соғайганлар сони 79 450 кишини ташкил этмоқда (99 фоиз). Республика юқумли касалликлар шифохоналарида 786 бемор даволанмоқда.

Улашинг: