Райҳон «DJ Piligrim»ни Худога солди, Шаҳзодадан эса кечирим сўради

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон «Чотки Тв» YouTube каналига берган интервьюсида ҳамкасблари DJ Piligrim ва Шаҳзода билан муносабатлари ҳақида сўзлаб берди.

Хусусан, хонанда DJ Piligrim билан ижро этган «Муҳабба» дуэти нима учун оммалашмагани ҳамда нима сабабдан клип суратга олинмагани ҳақида гапирар экан, DJ Piligrim унинг дилини оғритганини маълум қилди.

«Ростини айтсам, бу инсон кўз ўнгимда ҳам инсон, ҳам хонанда сифатида шунчалик ҳурматини йўқотдики, мен у ҳақда умуман гапиришни истамасдим. У томондан шу қадар паст ишлар бўлдики, бу ҳақиқий эркакларнинг иши эмас, нафақат ҳақиқий эркакларга, балки инсонларга ярашмайдиган ҳаракатлар. Мен унинг қайси динга эътиқод қилишини билмайман, лекин биз, алҳамдулиллаҳ, мусулмонмиз. Бу ҳолатда уни оллоҳга топширдим, инсоф берсин унга!», — дейди Райҳон.

Шунингдек, хонанда бир пайтлар яқин дугонаси бўлган Шаҳзоданинг ёнига бориб, ундан кечирим сўрагани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

«Гап шундаки, мен Шаҳзода билан ҳеч қачон уришмаганман. Ҳалиям нима бўлганини билмайман. Унинг ўзининг қандайдир версияси бор. Мен жуда узоқ вақт мобайнида психолог билан ишладим ва у менга турли нохуш вазиятларни ва негатив ҳиссиётларни эсда чиқаришни ўргатди. Чунки биз ўзимизда сақлайдиган исталган турдаги негатив тўпланиб, охир-оқибат бизни касал қилади. Шундай вақт бўлдики, мен Шаҳзоданинг олдига бордим ва ‘Зилола, сенга қачондир мен сени хафа қилгандек туюлган бўлсам, мен сендан кечирим сўрайман, мен ҳам сени ўзим ўйлаган ҳамма хафагарчиликлар учун кечираман. Мен сенга ёмонлик тиламайман, сени жуда яхши кўраман ва ҳурмат қиламан’, дедим», — дейди Райҳон.

Улашинг: