XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Тошкент вилоятида карантин чоралари кучайтирилади

    Мар 17, 2021

    Тошкент вилоятида карантин қоидаларига амал қилиш назорати кучайтирилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, бу борадаги қарор Тошкент вилояти ҳудудида касаллик тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят масъуллари иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда қабул қилинган.

    Унга кўра, асосан аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан вилоят ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!