“Google Translate”да қозоқ тили ишга туширилди

 “Google Translate” овозли таржима тизимида қозоқ тили расман пайдо бўлди. Бу ҳақда Beeline Kazakhstan матбуот хизмати хабар беради.

         “Google Translate” дастурининг сўз ва жумлаларни овоз орқали англай оладиган Voice recognition тизими iOS орқали ишловчи қурилмаларда мавжуд бўлиб бошқа ҳар қандай қурилма браузер орқали ишлайди. Яқин келажакда бу илова Android қурилмаларига ҳам ўрнатилиши кутилмоқда.

         Google+Kazakh лойиҳаси 2012 йилдан буён “Google Translate” ёрдамида «Ұлттық аударма бюросы» жамғармаси томонидан амалга оширилаётган эди. Лойиҳа учун маблағ Beeline Kazakhstan томонидан ажратилган.

Улашинг: