Ҳиндистонда нега вакциналар ташлаб юборилмоқда

Ҳиндистон шифокорлари вакциналарнинг 6,5% дозасини ташлаб юборишмоқда. Бунга сабаб мамлакат аҳолисининг вакцина олишдан бош тортиши бўлмоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш мутасаддилари “қимматбаҳо эликсир”дан фойдаланишни оптималлаштириш чораларини кўришга чақирди.

         Телингана, Андра-Прадеш, Уттар-Прадеш, Карнатака, Жамму ва Кашмирда йўқотишлапр сони мамлакатнинг ўртача кўрсаткичидан юқори. Шунга қарамай, Телингана шаҳрида 17,6%, Андра-Прадешда 11,6% вакцина ташлаб юборилди.

         Шифокорларнинг таъкидлашича, вакцина қадоғи очилганидан сўнг 4 соатгача фойдаланишга яроқли ҳисобланади.  Маҳаллий аҳолини эмлаш учун кўндириш мушкул кечмоқда, кўплаб фуқаролар вакцина қабул қилишдан бош тортишмоқда. Натижада қадоғи очилган вакциналар қолдиғини ташлаб юборишга мажбур бўлишмоқда.

Улашинг: