XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўзбекистонда коронавирус юқтириш бўйича рекорд янгиланди.Tошкентда бемор кўпаймоқда

    Мар 19, 2021

    Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони бўйича 2021 йилдаги кунлик рекорд янгиланди. Кеча, 18 март куни мамлакатда 124 кишида коронавирус аниқланди. Жорий йилнинг 18 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81 095 (+124) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

    Янги касалланиш ҳолатларининг:

    • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
    • 1 нафари Андижон вилоятида;
    • 5 нафари Бухоро вилоятида;
    • 1 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 2 нафари Хоразм вилоятида;
    • 13 нафари Тошкент вилоятида;
    • 99 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

    Кеча кун давомида:

    • Андижон вилоятида 7 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида 1 нафар;
    • Хоразм вилоятида 5 нафар;
    • Тошкент вилоятида 7 нафар;
    • Тошкент шаҳрида 78 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79 631(+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 842 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!