Тошкент вилоятини иккига бўлмоқчиман — Президент

Тошкент вилоятининг ривожланиш кўрсаткичлари яхшиланмаса, ҳудуд иккига бўлиб юборилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари йиғилишдаги нутқи давомида вилоятни бўлиш бўйича режалар ҳақида гапирган.

“Сизларга бир сирни очаман. Тошкент вилоятини иккига бўлмоқчиман,  қўлимда карта ҳам турибди. Хафа бўлманглар, шунга мажбурмиз.

Бирлик йўқ бу вилоятда, агар бўлсак ихчамгина иккита вилоят бўлади. Лекин кўп ўйлаяпман янги ҳокимга имкон бераман. Мен бу ерга вилоят аҳолисининг шарт-шароитини яхшилашга келганман.

Ё ҳаммамиз бирлашиб, вилоятни кўтарамиз, ё вилоятни бўламиз. Бугун шу ҳақда сизлар менга сўз беришингиз, бирлашиб, ҳаракат қилишингиз керак”, деган давлат раҳбари.

Сессияда таъкидланишича, давлат раҳбари шу йил кузда Тошкент вилоятининг Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарларига ташриф буюради.

Улашинг: