Тошкентда тадбиркор 805 000 доллар пулидан айрилди. Нега?

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг январь ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида 28 ёшли Шерзод А., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани “Марказ-1” даҳаси ҳудудида 24 ёшли Дурбек И., га тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини, Россия Федерациясидан арзон нархда ёғоч ҳамда Хитой давлатидан писта маҳсулотлари олиб келиб, сотиб, катта миқдорда даромад беришини ваъда қилиб, шу йўл орқали унинг ишончига кириб, бўлиб-бўлиб жами 805.320 АҚШ доллар пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Шерзод А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашинг: