Туристлар учун энг яхши давлат эълон қилинди. Сизнингча у қайси давлат?

Италия яқин кунларда туристлар учун ўз эшикларини очади, деди давлатнинг туризм бўйича вазири. Таъкидланишича мамлакат апрель ойининг бошларида туристлар кириши учун рухсат беради.

         European Best Destinations портали мутахассислари томонидан 2021 йилда туристлар учун Европанинг энг чиройли жойлари ўрганиб чиқилганда Италия ва унинг пойтахти Рим иккинчи ўринга муносиб дея эътироф этилган.

         Ўтган йилнинг ноябрь ойида Британиянинг “The Sun” нашри томонидан эълон қилинган Travel Awards танловида эса Италия туристлар учун энг яхши давлат деб эълон қилинди. Иккинчи ўринда АҚШ, учинчи ўринда Греция дам олиш учун муносиб жойлар сифатида келтирилди.

Улашинг: