XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    «Унга ҳеч ким ишдан кет, дегани йўқ, ўзи ариза ёзди» – Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Рустам Холматов ҳақида

    Мар 19, 2021

    Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 28-сессиясида давлат раҳбари Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Рустам Холматовнинг ўз хоҳиши билан лавозимидан кетганини қайд этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    «Очиқ гап, Холматов ишдан бўшаш бўйича ўзи ариза ёзди, уни ҳеч ким ишдан кет, дегани йўқ. У бугунги замоннинг оғир-оғир талабларини, вилоятга қўйган жуда катта марраларимизни кўрди. Холматов олдимга бориб, ‘Ҳурматли Президент, иш давомида сизнинг талабингизни бажариш ва ҳозирги даврга мос бўлиш учун салоҳиятимни имкон қадар ишга соляпман, аммо бўлмаяпти. Мен пахта, ғаллани ичида юрган эканман. Лекин сизнинг бугунги талабингиз ғалла, пахта эмас, халқ манфаати ва вилоятдаги муҳитни мутлақо ўзгартириш кераклигини билдим’, деб айтди. Аммо мен унга ўзига яраша иш бердим, ҳозир ишини давом эттиряпти», — деди давлат раҳбари.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!