Сурхондарёда ЙПХ ходими «Ласетти»сида пастликка тушиб кетди

Жорий йилнинг 19 март куни соат 16:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани ҳудудидан ўтган 4R-100 автомобиль йўлининг 97-километрида, Қизириқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходими У.Кенжаев «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобилида бошқарувни йўоқтиб, йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бандихон тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда. 

Улашинг: