Ижтимоий тармоқларда Андижонда мактаб ўқивчисини аямай дўппослан ўқитувчининг видеоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқивчисини аямай калтакланаётган ўқитувчининг видеоси тарқалди. Аниқлик киритилишча, воқеа Андижон вилояти Асака туманида содир бўлган. Калтакланган бола ўқитувчининг фарзанди бўлди чиқди.

Туман ХТБ маълумотларига кўра, ҳудуддаги 49-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи ўқувчини дўппослагани акс этган видео юзасидан мактаб фаолияти туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган.

Маълум қилинишича, видеода акс этган ўқитувчи М.У. 1986 йилда туғилган, ҳозирда “Мехнатобод” МФЙда яшайди. У бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фанидан дарс беради. Ўқитувчи таълим муасасасига мактабнинг 2019 йил 4 сентябрь кунги, 109-сонли буйруғига асосан мусиқа фани ўқитувчиси вазифасида ишга қабул қилинган. 

Видеода акс этган воқеада М.У. ўз ўғли, яъни ушбу мактабнинг 4-Б синф ўқувчиси М.И. ни калтаклаган. Ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолганлиги учун синф раҳбари Ш.Э. ўқувчини суриштириб, фарзандини дарсда иштирок этмаганини онасига айтгани учун М.У. аччиқ қилиб, ўз фарзандини урган.

Ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилган.

Улашинг: