Гулистонги кафеда деярли ҳар куни эрталабгача жанжал бўлаётганлиги айтилмоқда (видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага кўра, Гулистон шаҳридаги кафелардан бирида деярли ҳар-куни эрталабгача жанжал бўлаётганлиги, бундан аҳоли безовта эканлиги айтилмоқда.

Видеомурожаат йўллаган фуқаролардан бирининг таъкидлашича, тунда хизмат вазифасини ўтаётган ИИБ ходимлари томонидан ҳам ушбу ҳолатлар бартараф этилмаган.

Ушбу ҳолат тегишли идоралар вакиллари томонидан ўрганилиб чиқилишига ва расмий муносабат берилишига умид қилиб қоламиз.

Улашинг: